UZ | RU | EN
TMI Qoshidagi Moliya Akademik Litseyi
Rasmiy Web Sayti

Asosiy Nizom

  • Har kuni darslarga formada kelish
  • Darslarga mobil telefonlar olib kelmaslik
  • Darslarda e'tibor bilan qatnashish
  • Ijtimoiy tadbirlarda faollik ko`rsatish va ishtirok etish

Tezkor Yuklamalar

  • Dars jadvali
  • Qoida buzuvchilar ro`yxati
  • Yotoqxonada turuvchilar ro`yxati
  • Asosiy adabiyotlar ro`yxati

28.01.2017 Тошкент Молия Институти қошидаги “Молия академик лицейи” да Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Тадбирни лицей маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари в.в.б Ж.Юсупов йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди ва бугунги давра суҳбатининг мазмун мохиятига қисқача тўхталиб ўтди.

Сўз “Табиий-ижтимоий” фанлар кафедраси ўқитувчиси ф.ф.док.проф. Т.Норбоевга берилди. Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоғли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабит тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Буюк Йўлбошимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирар екан домшла буюк симоимиз бўлмиш Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг инсонийлик фазилатларини ҳаётий мисоллар билан ўқувчи ёшларга тушинтириб берди.

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқларимизга алохида тўхталиб ўтаркан, авалам бор у зотнинг серқирра инсонийлик фазилатларини ўқувчиларга айтиб берди. Мамлакатимизда қисқа муддад ичида кўплаб ютуқларга эришди, давлатимизнинг дунёда кўплаб ривожланган давлатлар билан дипламатик алоқаларнинг тикланиш ва иқтисодий ривожланиши ҳақида сўз кетганда буларнинг ҳаммаси Ислом Каримов номи билан бағлиқлиги такитланди.

Бугунги кунда давлатимизда олиб борилётган ислоҳатларимиз, дунёда ва Ўзбекстонда рўй бераётган янгиликларимиз хақида ўқувчиларга айтиб ўтилди. Жумладан “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори унинг мазмун мохияти яна бир бор ўқувчи ёшларга тушинтирилди. Давра сухбатида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жаваблар олишди.

 

Qayta aloqa

Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi barcha axborot uning mualliflariga (Moliya akademik litseyi rahbariyatiga) tegishli.
Toshkent 2015