UZ | RU | EN
TMI Qoshidagi Moliya Akademik Litseyi
Rasmiy Web Sayti

Asosiy Nizom

  • Har kuni darslarga formada kelish
  • Darslarga mobil telefonlar olib kelmaslik
  • Darslarda e'tibor bilan qatnashish
  • Ijtimoiy tadbirlarda faollik ko`rsatish va ishtirok etish

Tezkor Yuklamalar

  • Dars jadvali
  • Qoida buzuvchilar ro`yxati
  • Yotoqxonada turuvchilar ro`yxati
  • Asosiy adabiyotlar ro`yxati

Тошкент Молия Институти қошидаги “Молия академик лицейи” да Ички рўйхатда турган ўқувчилар билан маҳалла, маҳалла нозири ва вояга етмаганлар билан ишлаш камиссияси азолари билан учрашув бўлиб ўтди

Тадбирга  Лицей маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Ж.Юсупов, “Камолот” ЁИҲ етакчиси О.Қаюмов, Юнусобод туман вояга етмаганлар билан ишлаш камиссияси инспектори Д.Зайнидинов, “Обод” М.Ф.Й раиси М. Мирсалипов, маҳалла нозири И. Очилов, Маҳалла сардори О. Расулов, гуруҳ раҳбарлари, ички рўйхатда турадиган ўқувчилар иштирок этдилар.

Давра суҳбатини лицей маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Ж.Юсупов,, ташриф қилган мехмонларни ўқитувчи ва ўқувчилар билан таништирди ҳамда сўзни Юнусобод тумани вояга етмаганлар билан ишлаш камиссияси инспектори Д.Зайнидиновга берди.

Сўзга Юнусобод туман вояга етмаганлар билан ишлаш камиссияси инспектори Д.Зайнидинов чиқдиб 2017 йилни “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлигини айтиб, бунга тушунтириш берди. Д.Зайнидинов ёшларнинг сиёсий жиҳатдан билим салоҳиятини аниқлаш мақсадида республикамизда қабул қилинган ёшларга оид давлат сиёсати, конституция, шаҳар хокимининг ёшларга оид чиқарган қарорлари тўғрисида саволлар берди. Ёшларга оид давлат сиёсати мазмун мохияти ва ўқувчиларга қандай имкониятлар яратилганлигини такитлади. Бугунги кунда ёшлар ўртасида содир бўлаётган турли хил жиноятлар тўғрисида айтиб ўтди.

Д.Зайнидинов ёшларга қарата фаол бўлишликни, бундай давра суҳбатларида дадил ва ҳозиржавоб бўлишни таклиф этди.

Сўзга  Юнусобод тумани “Обод” М.Ф.Й нозири И. Очилов, сўзга чиқиб, вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ҳақида шу жумладан ҳуқуқбузарликларни содир этилиши сабаблари ҳақида, қолаверса дарс вақтида мобил телефонлардан фойдаланмаслик, ҳозирги кунда сациал жамиятда юз бераётган воқеа ҳодисалар ҳақида ҳамда интирнет сайтларидаги оммолашиб бораётган ўйинлар ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириб ўтди.

Ўқувчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар бериб ўтди. Ўтказилган учрашувда маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Ж.Юсупов лицейда олиб борилаётган таълим-тарбия жараёни тўғрисида қисқача маълумот берди.

Qayta aloqa

Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi barcha axborot uning mualliflariga (Moliya akademik litseyi rahbariyatiga) tegishli.
Toshkent 2015