UZ | RU | EN
TMI Qoshidagi Moliya Akademik Litseyi
Rasmiy Web Sayti

Asosiy Nizom

  • Har kuni darslarga formada kelish
  • Darslarga mobil telefonlar olib kelmaslik
  • Darslarda e'tibor bilan qatnashish
  • Ijtimoiy tadbirlarda faollik ko`rsatish va ishtirok etish

Tezkor Yuklamalar

  • Dars jadvali
  • Qoida buzuvchilar ro`yxati
  • Yotoqxonada turuvchilar ro`yxati
  • Asosiy adabiyotlar ro`yxati

13.03.2017 й Тошкент Молия Институти қошидаги “Молия академик лицейи” да “Ижтимоий тармоқларда оммалашиб бораётган экстримал интернет уйинларининг салбий таъсиридан ўқувчи – ёшларни ҳимоя қилиш” мавзусидадавра суҳбати ўтказилди

Тадбирга: ММИБДЎ в.в.б. О. Қаюмов, Лицей психологи Н.Наврўзова ва гуруҳ раҳбарлари қатнашдилар

2017 йил 13-март куни Молия лицейининг гуруҳ раҳбарлари билан йигилиш ўтказилди. Йигилишда долзарб бўлган муаммо ижтимоий тармоқларда оммалашиб бораётган ва бошқа экстримал интернет ўйинларининг салбий таъсиридан ўқувчи-ёшларни ҳимоя қилиш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сўзга  ММИБДЎ в.в.б. О.Қаюмов чиқиб, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда оммалашиб бораётган турли хил ўйинларнинг (кўк кит,тинч уй, суицид,югур ва ҳалок бўл) ўқувчи ёшларимизга салбий таъсирлари ва унинг келиб чиқиш сабаблари унга қарши курашиш воситалари ҳақида гапириб ўтди. Ўқувчиларимизнинг бундай иллатларга қўшилиб қолмаслиги учун уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва уларни турли тугаракларга йўналтириш кераклиги ҳақида гапириб ўтди. Лицей психологи Н.Наврўзова гуруҳ раҳбарлари билан ҳамкорликда ўқувчилар орасида махсус сўров ва тестлар асосида “ташқи таъсирга берилувчан”, “ижтимоий тармоқларда фаол”, “турли виртуал уйинларга қизиқиши кучли” ўқувчиларни рўйхатини шакллантириш тўғрисида ва ижтимоий тармоқдан кенг фойдаланадиган ва мазкур уйинларни ўйнашга мойиллиги бор ўқувчилар билан тренинглар олиб бориш кераклигини айтиб ўтди.

Qayta aloqa

Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi barcha axborot uning mualliflariga (Moliya akademik litseyi rahbariyatiga) tegishli.
Toshkent 2015