UZ | RU | EN
TMI Qoshidagi Moliya Akademik Litseyi
Rasmiy Web Sayti

Asosiy Nizom

  • Har kuni darslarga formada kelish
  • Darslarga mobil telefonlar olib kelmaslik
  • Darslarda e'tibor bilan qatnashish
  • Ijtimoiy tadbirlarda faollik ko`rsatish va ishtirok etish

Tezkor Yuklamalar

  • Dars jadvali
  • Qoida buzuvchilar ro`yxati
  • Yotoqxonada turuvchilar ro`yxati
  • Asosiy adabiyotlar ro`yxati

17.03.2017 ТМИ қошидаги “Молия академик лицейи”да “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича тадбир ўтказилди

Тадбирга  “Обод” маҳалла вакиллари М.Рустамова, “Обод” маҳалла нозири И. Очилов, лицей директори Т.Ахмедов, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари в.в.б О.Қаюмов, ЧҚБТ раҳбари И.Тўраев, ишчи гуруҳ аъзолари қатнашганлар

 Тошкент Молия Институти қошидаги “Молия академик лицейи”да 2017 йил 17-март куни “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни лицей директори Т.Ахмедов кириш очиб берди ва кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан, яъни Юнусобод тумани ҳокимятида Ўзбекистон республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ911-сонли қарор мазмун ва моҳиятини ўрганиш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, Ўзбекистонда таълим тизими ҳақида ўтказилган йиғилиши тўғрисида Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари в.в.б О.Қаюмов маълумот берди.

Битирувчилар бандлигини таъминлаш, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун тўгаракларга жалб қилиш масаласи тўғрисида лицей директори Т.Ахмедов лицейда қилинаётган ишлар ва олиб борилиши керак бўлган ишлар тўғрисида маълумотлар бердилар. Ишчи гуруҳ аъзолари ҳам ўзларининг таклифларини билдирдилар.

“Одам савдосига қарши курашиш” бўйича ўтказилган ишчи гуруҳи йиғилишининг кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, билдириган таклифлар инобатга олинибди.

Qayta aloqa

Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi barcha axborot uning mualliflariga (Moliya akademik litseyi rahbariyatiga) tegishli.
Toshkent 2015